Бу трансфер “Реал”ни ўйлантириб қўйди

  • 23 Jul 20:34
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Реал” мутасаддилари жамоа тарбияланувчиси Дани Себальоснинг келажаги бўйича бир қарорга кела олмаяпти.

Tecno

Клуб раҳбарияти “уни олиб қолиш керакми ёки сотиб юбориш фойдалими?” , деган саволга жавоб топа олмаяпти.

Аслида клуб мутасаддилари Себальос сотиб юборилишини эълон қилганди. Ярим ҳимоячига “Бетис” харидор бўлди. Лекин мадридликлар қўйган нарх уларга қимматлик қилди.

Шундан бери Себальосга бирорта таклиф бўлгани йўқ. Мураббийлар штаби уни жамоада олиб қолиб, оз бўлса-да, ўйин амалиёти тақдим этмоқчи.

Бош мураббий Карло Анчелотти “Реал” янги мавсумда жуда кўп турнирда қатнашишини инобатга олиб, бу футболчи ортиқчалик қилмайди деган фикрда. СЕбальос ўтган мавсум ўн бир марта майдонга тушиб, ўзини кўрсата олгани йўқ.

Comments

You must be logged in to commet!