Бу хабарлар ёлғон эмас. "Реал" футболчиси "Барселона"га ўтиши мумкин

"Барселона" "Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсиога бўлган қизиқишини сақлаб қолган. 

Испания клуби уни ўз сафига қўшиб олиш ҳақида жиддий бош қотирмоқда. Бу ҳақда "Goal.com" нашри хабар бермоқда. 

"Кўк-анорранглилар" Марконинг атрофида бўлаётган ҳодисаларни тушуниб турибди. Шунингдек, унинг агенти Жорже Мендеш эканлиги ҳам ушбу трансферда муҳим роль ўйнаши мумкин. 

Биласиз, 26 ёшли ҳужумчи "қироллик клуби" захирасида қолиб кетмоқда ва мавсум сўнггида жамоасини ўзгартириши кутиляпти. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!