Бу йил Суперлигада қайси жамоа чемпион бўлади? Лигани кимлар тарк этади? - Диёр Имомхўжаевнинг мавсум олди фикри

2 март санасидан Суперлига-2022 старт олади. Янги мавсумга клублар тайёргарлик кўрди ва керакли трансферларни амалга оширди. 

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида мавсум олди фикрларини баён этди. 

- Чемпионат стартига 2 кун қолди. Бу йил кучли тўртлик учун ҳам кураш бўлади. Чунки тўртинчи жамоада ҳам халқаро майдонда ўйнаш имконияти бўлиши мумкин. Биз Англия чемпионатидаги 4-ўрин учун курашларни қизиқиб кузатамиз. Бу йил ўзимизда ҳам шунинг кичик бир кўриниши бор.

Бу йил ким чемпион бўлишини таҳмин қилиш қийин. Ҳамма кучайди, ҳамма яхши тайёргарлик кўрди, ҳаммада кучли иштиёқ бор.

Бу йил лигани кимлар тарк этишини ҳам айтиш ўта мушкул. Яққол аутсайдернинг ўзи йўқ. Ваҳоланки, камида 2 та клуб билан хайрлашишимиз керак.

Биз асли шундай юришни истамаганмидик? Мисқоллаб бўлса-да, ўсаётганимиз рост бўлсин, - деди Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!