Бу йилги Ўзбекистон чемпионатида рекорд даражада атлетлар иштирок этиши кутилмоқда

Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг тақвим режасига биноан 28 мартдан 3 апрель кунига қадар Чирчиқ Олимпия захиралари колежи манежида спортнинг ушбу тури бўйича катталар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтади. Айни пайтга келиб, Республикамизнинг барча вилоятларидан 280дан ортиқ спортчи мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказилди. Қайд этиш лозим, катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ҳали бунчалик кўп талабнома тушиш ҳолати кузатилмаганди.

Демакки, бўлажак мамлакат чемпионати кескин ва муросасиз курашларга бой бўлиши билан ажралиб туради. Қўшимчасига, айни пайтда Украинада ўқув-машғулот йиғинида бўлиб турган эркаклар терма жамоаси вакилларининг ҳам бўлажак мусобақада иштирок этиши бу йилги баҳсларга бўлган қизиқишнинг ортишига сабаб бўлмоқда.

Мусобақа Халқаро оғир атлетика федерацияси томонидан қабул қилинган янги вазн тоифаларида ўтказилади. Яъни, баҳслар эркаклар ва аёллар ўртасида 10 вазн тоифасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!