Бу ёзда "Манчестер Юнайтед"ни кимлар тарк этади?
"Манчестер Юнайтед"ни ёзда бир нечта футболчилар тарк этиши мумкин.
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед"ни Фил Жонс, Аксель Туанзебе, Алекс Теллес, Эрик Байилар тарк этиши аниқ.
Ваут Вегорст жамоадан кетиши кутилмоқда. "Қизил иблислар" 30 ёшли ҳужумчини жамоада сақлаб қолиш учун музокаралар олиб боришни истамаяпти. Унга "Эвертон", шунингдек, Германия ва Испания клублари қизиқиш билдирилмоқда. Вегорстнинг нархи тахминан 10 миллион евро атрофида. Ҳозирда унинг кетиши ҳақида аниқ гаплар йўқ.
Харри Магуайр ҳам МЮни тарк этиши мумкин. Қишда бир нечта клублар унга сўровлар билан чиқишган, аммо ўша пайтда Эрик тен Хаг футболчи билан хайрлашишга тайёр эмас эди.
Бироқ, энди футболчига яқин одамлар ҳам, клубга яқин одамлар ҳам англияликни тарк этиш энг тўғри ечим бўларди, деб ҳисобламоқда. У мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайди. Тез орада Магуайр ва тен Хаг иштирокида учрашув бўлиб ўтади. Томонлар Магуайрнинг фаолиятини давом эттиришнинг мумкин бўлган вариантларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.
Бундан ташқари, Дин Хендерсон клубни тарк этиши мумкин. "Ноттингем Форест" аллақачон дарвозабонни тўлиқ трансфер қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Клуб дарвозабондан жуда мамнун, Диннинг ўзи эса Ноттингемда жуда хурсанд эди.
Шунингдек, манкунианликларни тарк этишга яқин турганлар орасида Донни ван де Бек ҳам бор. У фаолиятини давом эттириш вариантларини қидирмоқда. Агар яхши таклиф тушса, инглиз гранди уни қўйиб юборади.
Ван де Бек клубда жуда бахтли - у муҳитни яхши кўради ва тен Хаг билан ажойиб муносабатда. Бироқ, Донни мунтазам ўйнашни хоҳлайди. "Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячиларни сотиб олмоқчи бўлса, Ван де Бек "Манчестер Юнайтед"да камроқ имкониятларга эга бўлади.
Фикрлар