Бу юлдуз Моуриньо жамоасида ўйнай олмайди!
“Интер”нинг собиқ футболчиси Жузеппе Бергоми “Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала “Рома”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Бир ойдан кейин эркин агентга айланадиган аргентиналик юлдузга А Серия жамоалари орасида айнан “Интер” ва “Рома” даъвогарлик қилмоқда.
- “Рома”га Дибала типидаги ҳужумчи керак эмас. Уларга худди Тэмми Абрахамдай ўйнайдиган яна бир форвард зарур.
Ҳужум ортида Лоренцо Пеллегрини ва Николо Дзаньоло бор. Агар Пауло Дибала Римга кетадиган бўлса, Жозе Моуриньо учун олдинги чизиқдаги бу футболчиларнинг ўйинини уйғунлаштириш имконсиз бўлиб қолади.
Менинг Дибалага ҳеч қандай қаршилигим йўқ. У юқори савияли ўйинчи, ҳужумчи позициясида зўр ўйнайди, лекин кўп нарса мураббий қўллайдиган тактика ва ўйин услубига боғлиқ, - деди Бергоми.
Фикрлар