Бу юлдуз сенга керак бўлмаса, бизга бер!

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Эмил Смит-Роуни Англия Премьер-лигасининг тўрт клуби талашяпти.

“Канонирлар” бош мураббийи Микель Артети англиялик футболчи хизматидан жйда кам фойдаланяпти. Янги мавсумда Эмил Смит-Роу барча турнирларда олти марта майдонга тушиб, жами 136 дақиқа ўйнади холос.

Футболчи “Евро-2024” мусобақасида қатнашишни истаяпти. Агар у ўйин амалиятисиз қолиб кетса, Англия терма жамоасидаги жойидан айрилиб қолади.

Ана шу омил туфайли Эмил Смит-Роу январда жамоани тарк этишга тайёр. Шу боис, уни ўз таркибида кўришни истаётган “Кристал Пэлас”, “Астон Вилла”, “Ньюкасл” ва “Эвертон” таклифи футболчи учун муҳим аҳамият касб этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!