Бу юлдузни 25 миллион санаб, олиб кетаверинг!
“Тоттенхэм” клубининг бразилиялик ҳужумчиси Ришарлисон келаси мавсум олдидан Италия А сериясиша кўчиб ўтиши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашри маълумотига кўра, тажрибали ўйинчини Туриннинг “Ювентус” жамоаси ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда.
Шу билан бирга, Лондон клуби ҳам футболчисини қўйиб юборишга тайёр. “Шпорлар” ҳужумчи учун 20-25 миллион евро атрофида нарх белгилаган.
Ришарлисон 2022 йилда “Эвертон”дан “Тоттенхэм”га 58 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Унинг шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар амал қилади.
2025/2026 йилги мавсумда бразилиялик футболчи Лондон клуби сафида барча мусобақаларда 43 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt унинг бозор қийматини 25 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар