Буффон: Фаолиятимни қачон тугатишимни билмайман

ПСЖ жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон спортчилик фаолиятини қачон якунлаши ҳақида аниқ билмаслигини маълум қилди.

“Сўнгги йилларда шуни тушуниб етдимки, чегара қўймаслик керак. 32 ёшимда 35 гача тўп сураман деб ўйлагандим. Кейин эса 38 ёшимда тўхтайман деб қарор қилдим. 38 ёшимда эса ўзимга 40 да тўхтайман деб айтдим.

Ҳаёт тақазоси билан ҳамон футболдаман. Футболдан қачон кетишимни билмайман: балки 6 ойдан кейин, балки 1 ёки 10 йилдан кейин. Ростини айтсам буни билишни ҳам истамайман. Майдонда, кийиниш хонасидаги ҳиссиётларни бошқа ҳеч қаердан ололмайман.

Бир кун келиб футболдан кетишим кераклигини англайман ва бунга доим тайёр эканимни ҳам биламан”, – деди италиялик посбон Football Italia нашрига берган интервьюсида.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!