Буффон ҳали бери футболдан кетмоқчи эмас
"Ювентус" собиқ посбони, ҳозирда "Парма"да ҳаракат қилаётган Жанлуижи Буффон яна журналистлар эътиборини тортди. У жамоасининг мавсумолди ўтказилган матбуот анжуманида яна 10 йил тўп тепмоқчилигини айтди.
"Нафақага чиқиш ҳақида 10 йилдан кейин ўйлаб кўраман. Ҳозир мен фақат давом этиш ҳақида бош қотиряпман.
Бу ерда футбол борасидаги муҳим тажрибаларга эга бўлдим. Аммо фаолиятим якунланганидан сўнг футболда қолишимга ишончим комил эмас" - деди Буффон.
Эслатиб ўтамиз, Жанлуижининг "Парма" билан шартномаси 2024 йил ёзида якунига етади.
Фикрлар