Буффон қачонгача ўйнашини айтди!
Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон ёши ўтиб қолганига қарамай, фаолиятини давом эттиришини маълум қилди.
Ўзини тарбиялаган “Парма” шарафини ҳимоя қилаётган машҳур посбон бу ҳақда ўзи баёнот берди.
- 55 ёшимгача ўйнайманми? Тахминан шундай бўлади. Анчадан бери футболдан кейин нима билан шуғулланишим ҳақида бош қотиряпман.
Футболда қолишимга 100 фоиз амин эмасман. Футбол ҳақида ҳамма нарсани билишимдан келиб чиқиб, бошқа янги касб эгаллашга уриниб кўрарман. Янги нарсаларни ўзлаштиришни яхши кўраман, - деди Жанлуижи Буффон.
43 ёшли дарвозабон ўтган йили “Парма” таркибида 26 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 27 та тўп олиб чиқди.
Фикрлар