Буффоннинг ўрнини “Барса” посбони эгаллайди

“Ювентус” раҳбарияти “Барселона”нинг иккинчи посбони Нетони яна Туринга қайтаришни режалаштирмоқда.

31 ёшли бразилиялик голкипер “Ювентус”нинг энг ёши катта футболчиси ҳисобланган Жанлуижи Буффонга ўринбосар сифатида қаралмоқда. Мавсум охирида Буффон фаолиятини якунлаши мумкинлиги айтиляпти.

Нетонинг каталонияликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача тузилган. Бироқ, 10 миллион евро тўлаган жамоа уни қўлга киритиши мумкин. Қишки трансферлар вақтида “Барселона” бош мураббийи Рональд Куман Нетонинг “Арсенал”га трансферини тўхтатиб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!