Буффоннинг "Ювентус"дан кетишига сабаб нима?

"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон бош мураббий Андреа Пирло туфайли жамоадан кетмоқчи. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, Буффоннинг Пирло билан ишлашдан кўнгли қолган, чунки Андреа унга етарли ўйин амалиёти бермаяпти. Дарвозабон жамоанинг ушбу мавсум кўрсатаётган ўйнаётганидан ҳам ранжимоқда.

"Ювентус" Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида тўхтади. “Кекса синьора” ҳозирда Италия чемпионатида 5-ўринда бормоқда. Бу ўрин ЕЧЛга йўлланма бермайди.

43 ёшли Буффон жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 12 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз дарвозасидан 7 та гол ўтказиб юборди. Сўнгги пайтларда унинг "Барселона"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!