Бугун 3 боксчимиз Сант-Петербургдаги турнирда рингга чиқади
Бугун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида анъанавий “Губернатор кубоги” мусобақаси старт олади. Турнирда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамаоси вакиллари ҳам ушбу кун доирасида рингга чиқишади. Бугунги дастурда 3 боксчимиз жанг олиб бориши белгилаб қўйилган. Рингга чиқадиган боксчиларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:
-60 кг: Отабек Холматов - Даниэл Хеллене (Маврикий)
-64 кг: Зоиржон Жуманазаров - Оливера Вандерсон (Бразилия)
+91 кг: Обиджон Тоҳиров - Магомед Абдуллаев (Озарбайжон)
Бугунги жанглар Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар