Бугун Баҳодир Жалолов Ўзбекистон чемпионатида рингга кўтарилади (жуфтликлар)

  • 8 декабрь, 2022, 12:26
  • 0
  • Бокс

Хабар бериб ўтганимиздек, 8-14 декабрь кунлари Тошкентдаги "Юнусобод" спорт комплексида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Бу сафарги чемпионатда бир қатор номдор боксчилар иштирок этмоқда.

Бугун чемпионат старт олади ва соат 17:00 да очилиш маросими бўлиб ўтади. Мусобақанинг илк кунидаёқ жаҳон ва Осиё чемпиони, Олимпиада ўйинлари ғолиби, сурхондарёлик Баҳодир Жалолов Хоразм вилояти вакили Жамшид Худойбергановга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг таҳмиман 18:00 дан сўнг старт олади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа жанглари 14:00 дан бошланади ва Узрепорт ТВ канали орқали намойиш этилади.

photo_2022-12-08_12-12-46

photo_2022-12-08_12-12-57

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!