Бугун

Каталониянинг "Барселона" клуби бугун, 29 ноябрь куни ўзининг 120 йиллик юбилейини нишонламоқда.

Маълумот учун, “Барселона” клубига 1899 йил Жоан Гампер бошчилигидаги швейцариялик, британиялик, испаниялик ва каталониялик футболчилардан иборат гуруҳ томонидан асос солинган. “Кўк-анор” ранглилар ўтган давр мобайнида 26 марта Испания чемпиони, 30 марта Испания кубоги ва 13 марта Испания Суперкубоги соҳиби бўлишди.

Бундан ташқари, улар 5 марта Чемпионлар лигаси, 4 марта Кубок эгалари кубогини қўлга киритишган. 3 марта эса Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишган.