Бугун Бекхэмнинг жамоаси тарихий кун бўлди

Англиялик афсонавий футболчи Дэвид Бекхэмга тегишли бўлган ва МЛСда дебют мавсумини ўтказаётган "Интер Майами" бугун "Орландо Сити" устидан 3:2 ҳисобида зафар қучди. Бу Бекхэм жамоасининг МЛСдаги илк ғалабаси сифатида тарихга кирди.

Майамиликларга ғалаба келтирган голларга Хулиан Карранса (дубль) ва Родольфо Писарро муаллифлик қилди.

"Интер Майами" - "Орландо Сити" - 3:2 (2:1)

Голлар: Карранса, 12 - 1:0, Дайк, 18 - 1:1, Карранса, 23 - 2:1, Писарро, 48 - 3:1, Нани, 80 - 3:2

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!