Бугун дунё мухлислари иккига бўлинади!

Бугун футбол ихлосмандлари учун катта байрам. Боиси, бутун жаҳон бўйича энг катта аудиторияга эга икки клуб ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олади.

Испания Ла Лигаси 30-тури бизга мавсумнинг иккинчи «эл-класико»сини тақдим этади. Бу сафарги тўқнашувга Мадриддаги камтаргина «Альфредо Ди Стефано» майдони мезбонлик қилади.

Мазкур жамоаларнинг сўнгги 5 учрашувига эътибор қаратсак, мутлақо тенгликка гувоҳ бўлишимиз мумкин. Охирги 2 ўйинни ўз ҳисобига ёздириб қўйган «Қироллик клуби», шунингдек, 2 та баҳсни бой берган. Яна бир учрашувда ғолиб номи аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» - «Барселона» беллашуви 00:00 да старт олади. Янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боришда давом этинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Leo 10
10/04/2021 20:24
Barca yutadi