Бугун "Е" ва "F" гуруҳларида кейинги босқич масаласи ҳал қилинади

Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун, 27 июн куни турнир гуруҳ босқичи доирасида тўртта учрашув бўлиб ўтади. Унда “E” ва “F” гуруҳи иштирокчилар майдонга тушади.

Тошкент вақти билан 19:00да Қозон шаҳридаги стадионда Жанубий Корея ва Германия термалари ўзаро куч синашади. Шу ўйин билан параллел равишда Екатеринбург шаҳрида Мексика ва Швеция жамоалари кейинги босқич масаласига аниқлик қиритади.

SPORTS.uz портали мазкур учрашувларидан матнли онлайн трансляция қилишни режалаштирган.

Шундан сўнг “F” гуруҳи вакиллари Тошкент вақти билан соат 23:00да ўйинни бошлашади.

Биринчи ўйин Нижний Новгородда Швейцария ва Коста-Рика термалари ўзаро тўқнаш келса, иккинчи ўйин Москвадаги “Открытие Арена”да Сербия Бразилия билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!