Бугун ЕЧЛ 1/4 финал баҳслари давом эттирилади
Ads


“Кўҳна қитъа”да ЕЧЛ чорак финали баҳслари давом эттирилади.

Кеча ўтказилган илк учрашувда Туриннинг “Ювентус” клуби ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

juve

ЕЧЛ чорак финал икккинчи баҳси эса Дортмунднинг “Боруссия” ва Франциянинг “Монако” жамоалари ўртасида ўтиши керак эди, бироқ учрашув немис клуби автобуси ёнида портлаш содир этилгани сабабли қолдирилган.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, ўйин бугун Тошкент вақти билан 21:45да бўлиб ўтади. Сотилган чипталар ҳам ўз кучида қолади.

ЕЧЛ 1/4 финал
12.04.2017

21:45 “Боруссия” (Германия) – “Монако” (Франция)
“Боруссия Д”:
Бюрки, Писшек, Папастатопулос, Бартра, Шмельцер, Вайгль, Дембеле, Кагава, Пулишич, Геррейру, Обамеянг.
Ўйнаймайди: Гётце (шамоллаш), Шюррле (жароҳат), Дурм (жароҳат)
Сўроқ остида: Ройс (жароҳат)
Сариқ карточкалари бор: Геррейру, Шмельцер.

“Монако”: Субашич, Фабиньо, Ражи, Глик, Менди, Моутинью, Силва, Лемар, Мбаппе, Фалькао, Жермен.
Ўйнамайди: Бакайоко (дисквалификация), Сидибе (жароҳат), Боскилья (жароҳат), Каррильо (жароҳат).
Сариқ карточкалари бор: Фабиньо, Жемерсон, Жермен, Сидибе.


Шунингдек, мусобақанинг яна бир қизиқарли ўйинида Мюнхеннинг “Бавария” клуби ўз майдонида Мадриднинг “Реал” жамоасини синовдан ўтказади.

23:45 “Бавария” (Германия) – “Реал” (Испания)

“Бавария”: Нойер, Лам, Хави Мартинес, Боатенг, Алаба, Видаль, Алонсо, Тьяго Алькантара, Рибери, Роббен, Левандовски.
Ўйнаймайди: Хуммельс (жароҳат)
Сўроқ остида: Мюллер (жароҳат)
Сариқ карточкаси бор: Боатенг

“Реал: Навас, Карвахаль, Рамос, Начо, Марсело, Каземиро, Кроос, Модрич, Бейл, Бензема, Роналду.
Ўйнаймайди: Пепе (жароҳат), Варан (жароҳат)
Сариқ карточкаси бор: Модрич, Рамос.


Сўнгги баҳсда эса “Атлетико” Мадридда “Лестер”ни қабул қилади.

23:45 “Атлетико” (Испания) – “Лестер” (Англия)

“Атлетико: Облак, Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис, Карраско, Габи, Коке, Сауль Ньигес, Гризманн, Торрес.
Ўйнамайди: Мойя (жароҳат), Врсалько (жароҳат), Аугусто Фернандес (жароҳат)
Сўроқ остида: Гамейро (жароҳат)
Сариқ карточкаси бор: Хосе Мария Хименес

“Лестер: Шмейхель, Симпсон, Беналуан, Хут, Фухс, Махрез, Дринкуотер, Ндиди, Олбрайтон, Оказаки, Варди.
Ўйнаймайди: Морган (жароҳат), Менди (жароҳат), Ваге (жароҳат)
Сўроқ остида: Ндиди (пах)
Сариқ карточкаси бор: Хут, Ндиди, Слимани, Варди