
Бугун ЕЧЛ нимчорак финали ва Европа лигаси 1/16 босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи якунларига кўра, 16 та кучли клуб плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Барча клублар мос равишда иккита саватчага бўлиб чиқилди.
Шунингдек Европа лигасида гуруҳ босқичининг 24 та энг яхши клублари ва ЧЛни тарк этган 8 та жамоа номи ҳам аниқ бўлди.
Бугун Тошкент вақти билан 16:00 да Швецариянинг Ньон шаҳрида ЧЛнинг нимчорак финал баҳслари ва Европа Лигасида 1/16 финал учрашувлари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Қуръа Futbol-tv телеканали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинади.
Фикрлар