Бугун Европа кучли бешлик чемпионатларида ёзги трансферлар ойнаси расман ёпилади

Жорий ёз футбол оламида кўплаб кутилган ва кутилмаган трансферлар амалга оширилди. Айтиш керакки, бугун 2 сентябрь куни Европанинг аксарият кучли чемпионатларида ёзги трансферлар ойнаси расман ёпилади.

Яна ҳам аниқроқ қилиб айтсак, Италия, Испания, Германия, Франция ва Россия клубларига 2019/20 йилги мавсумда фойдаланадиган янги футболчилар сотиб олиш учун бугун сўнгги кун бўлади.  

Биринчи бўлиб Тошкент вақти билан соат 21:00 да Бундеслига, орадан 2 соат ўтиб, яъни 23:00да эса А Сериянинг трансфер эшиклари ёпилади. Лига 1 ва Ла Лига тунгги соат 03:00гача фаолият олиб боради. Россия премьер-лигасида эса соат 02:00дан бошлаб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тўхтатилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!