Бугун Европа Лигасида 1/16 финал жуфтликларига аниқлик киритилади
Ads

Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа лигаси 1/16 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Бу босқичга етиб келган жамоалар иккита саватчага ажратилади. Биринчи саватчадан мусобақанинг гуруҳ босқичида ғолиб чиққан жамоалар ва ЕЧЛ гуруҳ босқичидан ўтган энг кучли тўрт жамоа ўрин олишади.

Бу босқичда бир мамлакат ва бир гуруҳда ўйнаган клублар ўзаро тўқнаш келишмайди. Шунингдек, Украинанинг “Шахтёр” клуби Россия жамоалари билан учрашишига йўл қўйилмайди.

>>> ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланади

Биринчи саватча: АПОЭЛ (Кипр), “Аякс” (Голландия), “Османлиспор”, “Фенербахче” (иккаласи – Туркия), “Генк” (Бельгия),  “Зенит” (Россия), “Сент-Этьен” (Франция),  “Рома”, “Фиорентина” (иккиси – Италия), “Спарта” (Чехия), “Шальке” (Германия), “Шахтёр” (Украина).

ЕЧЛдан қўшилган жамоалар: “Бешиктош” (Туркия), “Копенгаген” (Дания), “Лион” (Франция) ва “Тоттенхэм” (Англия).

Иккинчи саватча: АЗ (Голландия), “Андерлехт”, “Гент” (иккаласи – Бельгия), “Астра” (Руминия), “Атлетик”, “Вильярреал”, “Сельта” (барчаси – Испания), “Краснодар” (Россия), “Манчестер Юнайтед” (Англия), “Олимпиакос”, ПАОК (иккаласи – Греция), “Хапоэль” (Исроил).

ЕЧЛдан қўшилган жамоалар: “Боруссия” Мюнхенгладбах (Германия), “Ростов” (Россия), “Легия” (Польша), “Лудогорец” (Болгария).

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 17.00да бошланади.

1/16 финал учрашувлари 16 ва 23 февраль кунлари ўтказилади. Биринчи саватчадан ўрин олган клублар жавоб баҳсларини ўз майдонида ўтказишади.

Минбар

Барча блоглар