Бугун финал! "Саудия ҳимоячилари ҳали биздаги каби ҳужумчиларга қарши ўйнамаган, бу таркиб билан бошқа мамлакатда ҳам чемпион бўлардик". Мутахассис фикри

Бугун финал! U-23 Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинига ҳам етиб келдик. Худога шукурки, бизнинг терма жамоамиз ўша муҳим паллада. Фақат охирги қадамни қўйиш қолди, холос.

Ўзбекистон Осиё чемпионлигини қўлга киритиш учун Саудия Арабистонини мағлуб этиши шарт. Бу оддий ўйин эмас, бу тарихий учрашув. Бутун Ўзбекистон бўлажак баҳсга кўз тиккан ва яхши натижадан умидвор.

Мухлисларимизга яхши таниш бўлган, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси ва бугунги кунда мураббийлик билан шуғулланаётган Рашид Ғофуров финал олдидан ўз муносабатини айтди.

Финалдан нима кутяпти?

- Финалдан фақат ижобий натижа кутяпман. Рости, ярим финалда Япония тўсиғидан ўтишга қийналади, деб ўйлагандим. Бу сафар ҳам финалда йигитларимиз албатта ишончни оқлашади. Аммо Япония билан баҳсда иккиланиб тургандим. Япониядан ўтдик, деб ўйинчиларимиз эркинликка берилиб қолишмаса биз албатта Саудияни ҳам мағлуб этамиз. Терма жамоамизни аксарият футболчилари бир йил давомида про лигада бирга тўп суришди. Ишни тўғри йўлга қўйилгани ўз мевасини беряпти. Агар бу йигитлар про лигада ўйнаб, Суперлигада ўйнамасдан Осиё чемпионати бошланишига яқин вақт қолганида йиғилишганида бир-бирини тушунишига камлик қиларди. “Олимпик”даги футболчилар термада ҳам бир-бирини кўзини юмиб тушунишяпти. Худо хоҳласа, бундан ҳам яхши натижаларга эришадилар.

узбек3

Саудия Арабистонининг шу кунгача гол ўтказмагани ҳақида

- Саудияни ҳимояси яхши бўлса, бизни ҳужумчиларимиз зўр. Демак, улар ҳали биздаги каби ҳужумчиларга қарши ўйнамаган. Мана, энди ҳақиқий ҳужумчиларга тўқнаш келишади. Агар финалда ҳам саудияликлар ўз дарвозасидан гол ўтказмаса, иккала қўлимни кўтариб, рақибга қойил қоламан. Лекин Жасур Жалолиддинов, Ҳусайн Норчаев, Ҳожимат Эркинов, Улуғбек Ҳошимов, умуман барчаси жуда иқтидорли ва ўзига яраша кучли футболчилар. Ёш бўлишига қарамай, ўзларини жуда яхши кўрсатяпти. Ҳали Саудия ҳимояси уларнинг ҳужумига бардош беришга қийналади. Бизда барча чизиқ оптимал, яхши шаклланган. Жамоамизни бўш жойини кўрмаяпман. Бу 23 ёшгача бўлган чемпионат. Бироқ жамоамизда асосан ундан кичик ёшдаги ўйинчилар ўйнаяпти. Улар рақибларни тўсатдан ютаётгани йўқ. Барчаси кучли ирода ва ишонч асосида рўй беряпти. Рақибларидан бир бош устунлигини кўрсатиб келяпти. Шу таркибимиз билан бошқа мамлакатда ўйнаганимизда ҳам чемпионликни қўлга киритардик, бунга ишонаман.

узб232_1

Қандай ҳисоб бўлиши мумкин?

- Олдиндан ҳисоб қанақа бўлишини айтадиган одатим йўқ. Лекин ғалаба қозонишимизга шубҳам йўқ. Боя айтдим-ку, Япония билан учрашувда бироз шубҳам бор эди. Японларни жуда ҳурмат қиламан. Тартиб-интизомга қатъий амал қилишади. Шу боис улардан чўчиб тургандим. Мана шундай рақибни доғда қолдирдими, демак, ҳаммаси яхши бўлади. Тўғриси, ҳали Саудия Арабистонининг ўйинин кўрганим йўқ. Ўз дарвозасидан кўп гол ўтказадиган жамоа финалга чиқса ҳам бошқача ўйин кўрсатади. Финал ўз номи билан финал. Асосий вақтдами, қўшимча бўлимлардами ёки пенальтилар сериясида бўладими, муҳими ютсак бўлди. Чемпионат бошида Туркманистон билан ўйинда қийналгандик ва рақиб яхши экан, дейишганди. Агар Ўзбекистон чемпион бўлса, туркманлар ўзидан хурсанд бўлади. Сабаби, биз муносиб рақиб бўлдик, деган хаёл бўлади, уларда.

узбек2

2018 йилги жамоа билан солиштириш

- Бу биргина Кападзени жамоасиники эмас. Ўзбекистондаги клублардан жамланган футболчилар. Темур Кападзегача ҳам шаклланган ўйинчилар бўлган. “Олимпик” клуби деярли терма жамоа ҳисобланади. Бу ерда Ўзбекистондаги бошқа мураббийларни ҳам меҳнати ётибди. Кападзе фақат тўғри йўналишда давом эттиряпти. Аммо бошқариш осон эмас, унга ҳам қойил қолиш керак. Яна қайтараман: бу терма жамоамиздаги ўйинчиларнинг шаклланишида Ўзбекистондаги барча мураббийларнинг хизмати бор. 2018 йилги чемпионликни қўлга киритганимиздаги финалда ўйнаган жамоа билан бу сафарги рақибнинг фарқи бор. Агар ўша Вьетнам билан ўйнаганимизда ҳозир бизникилар нечта тўп фарқи билан ютаркин, деб ўйлаб ўтирган бўлардик. Саудия Арабистонини Вьетнам билан ер билан осмончалик фарқи бор. Ҳозирги футболчиларимиз кучлироқ.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Жабборов Ахмаджон
19/06/2022 12:06
Агар арабча ўйин ва ҳакамлик ишга тушмаса. Йигитларга омад ҳудо ҳоҳласа бугун бизнинг байрам.
Fazliddin Azamxojayev
19/06/2022 11:21
Mutaxassismas jurnalisga oxshab gapirdiyu
&
salahidin
19/06/2022 08:54
Бу мутахасисни фикри нол