Бугун Германияда чемпион номи маълум бўлади

Бугун Германия Бундеслигасида мавсумнинг сўнгги 34-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Эътиборлиси, бу ерда ҳам худди АПЛда бўлгани сингари чемпионлик тақдири сўнгги турга қадар сақланиб қолган.

Бугун пешқадам “Бавария” сафарда Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган “Айнтрахт” меҳмони бўлади. Иккинчи ўриндаги “Боруссия” Дортмунд эса “Боруссия” Мюнхенгладбахга сафар қилади.

Айни дамда мюнхенликлар ҳисобида 75 очко бор, дортмундликларда эса 73та. Агар бугун Франкфуртдаги ўйинда “Бавария” имкониятни бой берса ва “Боруссия” Дортмунд сафарда ғалаба қозона олса, у ҳолда чемпионлик Дортмунд клубига насиб этади. Бордию, мюнхенликлар бугунги ўйинда ғалаба қозонишса ёки дуранг қайд этишса ҳам навбатдаги чемпионликни тантана қилишади.

Эслатиб ўтамиз, “Айнтрахт” – “Бавари” ва “Боруссия М” – “Боруссия Д” баҳслари бир ҳил вақтда – Тошкнт вақти билан соат 18:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!