Асосий мазмунга ўтиш

Қишки спорт турлари

Бугун "Ҳумо" КХЛда ўйнаган жамоага қарши баҳс юритади

Shahzod
Изоҳлар: 0

Бугун Олий Хоккей лигаси мунтазам чемпионатида навбатдаги баҳслар бўлиб ўтади.

Тошкентнинг "Ҳумо" клуби ўз майдонида Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган "Югра" жамоасига қарши музга чиқади. Бўлажак беллашув соат 17:00 да старт олади.

Маълумот учун, "Югра" 2010-2018 йилларда Континентал Хоккей лигасида фаолият олиб борган. Ўтган мавсум ВХЛда 1/8 финалга қадар етиб бориб, мусобақанинг бўлажак ғолиби "Сариарка"га имкониятни бой берган.

Жорий йилги мавсумда Вадим Епанчинцев шогирдлари ўз конференциясида 18 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Тошкентликлар эса 7 очко билан 14-поғонадан жой олган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ