Бугун Икардининг тақдири ҳал бўлади
Ads

“Интер” клуби форварди Мауро Икардининг агенти Ванда Нара аргентиналик футболчи бугун жамоасини ўзгартириши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар ишлайман. Ҳозирча 2 та клубдан таклифлар бор. Менинг “Интер” раҳбарияти билан муносабатларим жуда яхши.

Икардининг “Бока Хуниорс”га ўтиш эҳтимоллари жуда кам. Бизда шунингдек Европадан ҳам таклиф бор”, - дейди Нара.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ унга ПСЖ, “Атлетико” ва “Валенсия” клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.