Бугун Илҳом Мўминжоновни "Нефтчи" бош мураббийи сифатида таништирилиши кутилмоқда

Аввалроқ Илҳом Мўминжоновнинг “Нефтчи” клуби бош мураббийи лавозимида ишлаши хабар берилганди. Фақат у пайтда ҳали расмий кучга эга эмасди.

Яхши биласиз, Мўминжоновда дисквалификация мавжуд бўлиб, унинг якуний муддати 2020 йилнинг 31 декабрь кунигача амал қиларди. Кечадан бошлаб, Илҳом Ибрагимовичнинг дисквалификация муддати ўз кучини йўқотди. Шу сабабли, у яна мураббийлик фаолиятига қайтиш ҳуқуқига эга.

Sports.uz маълумотига кўра, мураббий Фарғонага етиб келган ва бугун “Нефтчи” бош мураббийи сифатида таништирилиши кутилмоқда. Бу масала бўйича жамоа бошлиғи sports.uz мухбирига ушбу хабарни тасдиқлаган ҳолда Мўминжоновни таништириш маросими ўтказилишини айтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!