Бугун "Женоа" ўйнайди. Рақиб бир қарашда, оддий, аммо...

Бугун Италия чемпионати 16-тур ўйинлари ўтказилади. Учрашувлар орасида биз учун аҳамиятлиси "Сассуоло" - "Женоа" баҳси бўлиб ўтади.

Генуяликлар янги мураббий қўл остида навбатдаги беллашувда майдонга тушади. Рақиб бир қарашда оддий. Аммо "Сассуоло" айни пайт турнир жадвалида 15-турда 26 очко билан 6-ўринда бормоқда. Элдор Шомуродов жамоаси эса шунча ўйинда 11 очко билан 19-поғонани банд этган.

Мазкур беллашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. Генуяликлар устози ҳамюртимизни учрашув қайдномасига киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!