Бугун Миша ЖЧ медали учун курашади
Ads

Италиянинг Милан шаҳрида фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда. Бугун эркаклар ўртасида эркин дастур бўйича баҳслар бўлиб ўтади. 

Тошкент вақти билан 16:15 да старт оладиган беллашувда ҳамюртимиз Миша Ге ҳам ўз чиқиши билан қатнашади. Вакилимиз ҳозирчи қисқа дастурдан сўнг 86,01 балл билан саккизинчи поғонада кетмоқда. Бўлажак баҳсда Мишага омад тилаб қоламиз.