Бугун Моуриньо италянча услубни қўллайди. Унда Шомуродовни ҳам майдонда кўрамизми?

"Рома" Италия чемпионати 28-турида "Аталанта" билан куч синашади. Учрашув Римда ўтказилади.

Беллашув Тошкент вақти билан 22:00да бошланади. Ўйинни "Спорт" телеканали жонли эфирда намойиш этади.

"La gazzetta dello sport" учрашув олдидан "Рома"га оид мулоҳазаларни тақдим этди. Унга кўра Жозе Моуриньо бугун 3 ҳимоячи билан ўйнаши ёзилган. Яъни 3-4-1-2 тактикаси. Ҳужумда доимгидек Тэмми Абрахам ва Николо Дзаньоло тандеми биргаликда ҳаракат қилади. Ҳужум ортида Лоренцо Пеллегрини тўп тепади. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов захирадан ўз вақтини кутишига тўғри келади.

Турнир жадвалида "Рома" 44 очко билан 6-ўринда бормоқда. "Аталанта" 47 очко жамғариб 5-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!