Бугун Наманганда тарихий ўйин. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Гана билан куч синашади

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси юртимизда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Вадим Абрамов шогирдлари Гана терма жамоаси билан куч синашади.

Беллашувга Намангандаги "Навбаҳор" клуби ўйнайдиган "Марказий" стадион мезбонлик қилади. Бош жамоамиз илк бор Наманганда ўйин ташкил этади. Тарихий беллашув 18:00да бошланади. Гарчи Гана миллий терма жамоаси келмаса ҳам ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори. Сабаби терма жамоамиз сафидаги юлдузлар вилоятга ташриф буюради.

Ўзбекистон МТЖнинг Намангандаги илк ўйини, Аҳмедовсиз таркиб, мураббийлар штабидаги ўзгариш, учрашув олдидан қизиқ ҳолат ва бошқалар

IMG_7541

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!