Бугун "Насаф" билан ўйнаган "Қўқон-1912" эртага "Цементчи" билан ўйнайди

Қувасойда иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган "Цементчи" эртага навбатдаги назорат учрашувини ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу галги спаринг ракиб Олий лига вакили "Қўкон-1912" жамоаси бўлади.

Жамоа эртага Кқкон шаҳрида "Қўкон-1912" жамоасининг  асосий таркиб футболчилари ва ёшларидан иборат аралаш таркибига қарши майдонга чиқадилар. 

Учрашув эртага 29 июль соат 17:30 да Қўкон шаҳрининг марказий уйингохида бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоиз, "Қўқон-1912" бугун "Насаф"га қарши кубок доирасида баҳс олиб борди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, икки ўйин натижасига кўра эса қаршиликлар кейинги босқичга чиқишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!