
Бугун “Навбаҳор” йиғинига "Арсенал"да ўйнаган футболчи қўшилади
Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Белек шаҳрида олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ихтиёрига икки нафар хорижлик футболчилар қўшилишди. Булар – россиялик Максим Вотинов ва Константин Морозов. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Максим Вотинов 1988 йил, 29 августда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида туғилган. Амплуаси – ҳужумчи. Футболчилик фаолияти давомида Финляндиянинг “Куусанкоски” (2008 йил), МюПА (2009-2011 йиллар), “Миккелин” (2009 йил), Россиянинг “Балтика” (2012 – 2014 йиллар), “Арсенал” (2014 йил), “Тосно” (2015 йил), “Сибирь” (2016 – 2017 йиллар), “Ротор” (2017-2018 йиллар), Словакиянинг “Земплин” (2016 йил) жамоаларида ўйнаган. Ўтган мавсумни эса Латвиянинг “Елгава” клубида ўтказган.
Константин Морозов эса 1992 йилнинг 13 майида Россиянинг Тверь вилоятида таваллуд топган. Амплуаси – ҳимоячи. Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Химки” (2009 йил, 2011-2012 йиллар), “Рубин-2” (2010 йил), “Жемчужина – Сочи” (2011 йил), “Биолог - Новокубанск” (2012 – 2013 йиллар), “Квазар” (2014 йил), “Армавир” (2015-2016 йиллар), “Енисей” (2016 йил), “Сочи” (2017 йил), “Арарат” (Москва, 2017 йил), Арманистоннинг “Улисс” (2014-2015 йиллар) жамоаларида тўп сурган. 2018 йилдан буён Арманистоннинг “Алашкерт” клубида ўйнамоқда.
Мазкур легионерлар жамоанинг машғулотларига бугундан қўшилади. Улар “Навбаҳор” мураббийларида яхши таассурот қолдиришса, клуб билан шартнома имзолайди.
Комментарии