Бугун Олий Лига 11-турида марказий ўйинлар бўлиб ўтади
Бугун Олий Лига 11-тур баҳсларига старт берилади. Тур доирасида иккита учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Турни дастлаб “Қўқон-1912” жамоаси ўз майдонида амалдаги чемпион “Локомотив”ни қабул қилиб бошлаб берса, куннинг иккинчи баҳсида мухлислар “Тошкент дербиси”га гувоҳ бўлишади. Унда Миржалол Қосимов бошчилигидаги “Бунёдкор” “Пахтакор”ни қабул қилади.
"Тошкент дербиси" ҳақида: Ҳозирга қадар жамоалар чемпионат доирасида 20 учрашувда ўзаро тўқнаш келишган. Шулардан бештасида “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, “қалдирғочлар” 7 беллашувда ўз устунлигини таъминлашган. 8 ўйинда муроса йўли танланган.
"Бунёдкор" ўз майдонидаги беллашувларда 6 бор зафар қучишган бўлса, 2 марта "Пахтакор" ғалаба наашидасини сурган ва яна 2 учрашув дуранг қайд этилган. "Бунёдкор" ҳисобида 24 гол бўлса, "Пахтакор" жами 18 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Олий Лига 11-тур
17.05.2017
17:30 “Қўқон-1912” (Қўқон) – “Локомотив” (Тошкент)
19:00 “Бунёдкор” (Тошкент) – “Пахтакор” (Тошкент)
Айни дамда “Локомотив” 22 очко билан мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган бўлса, “Қўқон-1912” (19) ва “Насаф” (17) кучли учликка якун ясаган. “Бунёдкор” ҳисобида 10 очко мавжуд бўлса, “Пахтакор” 14 очкога эга.

Фикрлар