Бугун Олмалиқда "Ал-Иттиҳод"ни, Қаршида "Ал Файсалий"ни меҳмон қиламиз!

Осиё чемпионлар лигасининг муҳим палласи яқинлашмоқда. 5-турдан кейин кўплаб жамоалар плей-офф масаласини ҳал қилади. Шунингдек, ушбу турда кўплаб юлдузлар Ўзбекистонга ташриф буюрди. 

ОКМК ўз майдонида "Ал-Иттиҳод"ни қабул қилади. Меҳмонлар Тошкентга етиб келган ва машғулотлар ҳам ўтади. Ушбу баҳс соат 21:00да старт олади. 

Маълумот учун, ОКМК гуруҳда 0 очко билан 4-ўринга жойлашган. "Ал-Иттиҳод" эса 9 очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. 

"Насаф" 5-турда "Ал-Файсалий"га қарши ўйнайди. БАА клуби ҳам Қаршига етиб келган. Мазкур тўқнашув эса 19:00 да бошланади. 

Илк ўйин 0:1 ҳисобида "аждарлар" ҳисобида ҳал бўлганди. Ўша баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол уриб кетган Абдираҳматовни меҳмонлар бош мураббий ҳам таъкидлаб ўтди

Comments

You must be logged in to commet!
Норов Абдужалил
27/11/2023 05:35
Ал-Файсалий БАА ни эмас Иорданияни кулуби
27/11/2023 08:06
Adashganda endi
Жабборов Ахмаджон
27/11/2023 08:41
Ҳеч бўлмаса бу сафар И қилиб қўймасликларинга ишонамиз.