Бугун Остон Ўрунов Йўлдошев каби жамоасини қутқариши лозим!
Бугун Россия Премьер-лигаси 22-туридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилади.
Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган "Уфа" клуби тур ўйинини ўз майдонида ўтказади. Легионеримизнинг жамоасига "Краснодар" рақиблик қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олиши режалаштирилган.
Мазкур беллашув олдидан бошқирдистонликлар 17 очко билан сўнгги, "Краснодар" эса 35 очко билан 5-поғонани эгаллаб турибди. Кеча РПЛдаги бошқа вакилимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев ўз голи билан клубига 1 очко келтирганди. Бугун Остондан ҳам фаоллик кутиб қоламиз!
Фикрлар