Бугун Ўзбекистон Кубогининг амалдаги финалчиси АГМК билан ярим финалда ўйнайди
Ads

Бугун Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг иккинчи ўйини ўтказилади. Унда АГМК Пойтахтдаги муҳташам "Миллий" (аввалги "Бунёдкор") стадионида ўтган йилги финал иштирокчиси "Бунёдкор" жамоасига қарши баҳс юритади.

Олмалиқликлар ўз тарихида иккинчи марта мамлакат кубогининг ярим финалига қадар етиб келишди. 2008 йил илк марта ярим финалга чиққан АГМКни айнан "Бунёдкор" тўхтатиб қолганди. Бу гал қандай натижа қайд этилишини яна бир неча соатлардан сўнг билиб оламиз.

Ўзбекистон Кубоги. 1/2 финал

28 сентябрь. "Миллий" стадиони.

"Бунёдкор" - АГМК

Учрашув 18:30да бошланади.