Бугун Ўзбекистон МТЖ қўшни мамлакат терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
“ЖЧ-2022” ҳамда “Осиё кубоги-2023”га қўшма саралашида кураш олиб бораётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун қўшни Туркманистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, ушбу ўйин Туркманистон тарафининг талабига биноан ёпиқ тарзда ўтказилади. Учрашувга фақат икки терма жамоа расмийлари киритилади.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида “ЖЧ-2022” ҳамда “Осиё Кубоги-2023” қўшма саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистонида марказлашган турнир бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз “D” гуруҳида Саудия Арабистони терма жамоасидан сўнг (11) иккинчи ўринда бормоқда. Терма жамоамиз ҳисобида 9 очко мавжуд.
Фикрлар