Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси қатнашадиган жаҳон чемпионатига қуръа ташланади

Бугун 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланади. Маросим Тошкент вақти билан соат 19:00 да Цюрих шаҳрида онлайн тарзда ўтказилади.

Жамоалар 4 та саватчага ажратилган бўлиб, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 3-саватчадан ўрин олди:

1-саватча
Индонезия (мусобақа мезбони)
Бразилия
Мексика
Франсия
Испания
Япония

2-саватча
Германия
Мали
Англия
Кореа Республикаси
Аргентина
Эквадор

3-саватча
Янги Зеландия
Эрон
Сенегал
АҚШ
Ўзбекистон
Марокаш

4-саватча
Канада
Янги Каледония
Панама
Венесуела
Полша
Буркина Фасо

Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар ўртасидаги мундиал жорий йилнинг 10 ноябридан 2 декабрига қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!