Бугун "Рома" кучли рақибга қарши ўйин ўтказади!

TIGGO 2 PRO

Кеча А Серия 28-турига старт берилди. Турнинг илк баҳсида амалдаги чемпион "Интер" "Салернитана"ни меҳмон қилди ва йирик 5:0 ҳисобида зафар қучди. 

Бугун ҳам бир қатор учрашувлар бўлиб ўтади. Жумладан, турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган "Рома" ҳамда "Аталанта" "Олимпико"да ўзаро куч синашади. 

Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 22:00да бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, легионеримиз Элдор Шомуродов "Женоа" таркибида тўп тепаётган пайтда "Аталанта" дарвозасини ишғол этганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aziz Shukurov
05/03/2022 11:24
Элдордан гол кутиб коламиз.