Бугун Шомуродов учун қизиқ ўйин бўлади. Учрашувни намойиш этадиган телеканал ҳам маълум

Бугун Италия чемпионати 24-туридан ўрин олган "Рома" - "Женоа" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Беллашув Элдор Шомуродов учун аҳамиятли ҳисобланади. Чунки ҳамюртимиз А Сериядаги фаолиятини айнан Генуя жамоасида бошлаганидан хабарингиз бор, албатта.

Ўйин "Спорт" телеканалида жонли эфирда намойиш этилади. Римликлар турнир жадвалида 38 очко билан 6-ўринда бормоқда. "Женоа" эса 13 очко жамғарган ҳолда 19-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!