Бугун Сульшер лавозимидан озод этилади. Агар...

Бугун Англия чемпионати 9-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви ўтказилади. Ушбу беллашув натижаси мезбонлар устози Уле Гуннар Сульшер учун катта аҳамиятга эга. 

Агар МЮ ўз майдонида "Ливерпул"га имкониятни бой бериб қўйса Сульшер лавозимини тарк этади. Бу ҳақда Англия матбуот хабар бермоқда. Чунки жамоа ҳозир анча қийн аҳволда. Мағлубият вазиятни янада ёмонлаштиради. 

Маълумот ўрнида, МЮ айни пайтда турнир жадвалида 8 ўйиндан сўнг 9 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот ўрнида, ушбу беллашув Тошкент вақти билан 20:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!