Бугун Суперлига янги мавсумига қуръа ташланади

Ўзбекистонда янги мавсум бошланмоқда. Бугун "Суперлига-2022"га қуръа ташланади.

Қуръа ташлаш маросими "Спорт" телеканалида бўлиб ўтади. Жараён 21:30да жонли эфирда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, "Суперлига-2022"да 14 жамоа иштирок этади. Про лигадан "Нефтчи", "Динамо" ва "Олимпик" Суперлигага чиққан. Ўтган мавсум юқори дивизионда иштирок этган "Турон", "Андижон" ҳамда "Машъал" қуйи лигага тушиб кетганди.

6711581170336

Comments

You must be logged in to commet!