Бугун Суперлигада 4-турга якун ясалади. Дебютант "Турон" Қаршида "Насаф"га қарши ўйнайди, собиқ чемпион "Локомотив" эса Тошкентда "Қизилқум"ни синовдан ўтказади
Бугун Суперлиганинг 4-тур учрашувларига якун ясалади. Турнинг сўнгги икки беллашуви Тошкент ва Қаршида бўлади.
Дастлаб, соат 16:15 да “Локомотив” ҳамда “Қизилқум” жамоалари баҳси бошланса, соат 18:30 да “Насаф” ҳамда “Турон” учрашувига старт берилади.
Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” 3 та турда 1 очко тўплаган ҳолда 13-ўринда, “Турон” эса худди шунча очко билан сўнгги 14-поғонада бормоқда. “Қизилқум” ҳисобида 5 очко бор ва навоийликлар турнир жадвалида 6-ўринни банд қилган. “Насаф” 2 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар