Бугун Термизда олтинчи ва ўнинчи ўринда бораётган жамоалар тўқнашуви кузатилади. "Сурхон" - АГМК превью

"Сурхон" - АГМК учрашуви олдидан меҳмонлар матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

Суперлига доирасида АГМКнинг "Сурхон"га қарши Термизда ўтадиган ўйинни бошқариб бориш масъулияти Виктор Серазитдинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига юкланди.

Маълумот ўрнида: Виктор Серазитдинов илк маротаба мазкур жамоалар иштирокидаги ўйинда ишлайди. Бунга қадар Серазитдинов "Сурхон" - АГМК қарама-қаршилигида ишламаган. Умумий ҳисобда эса Серазитдинов учун бу ўйин олмалиқликлар иштирокидаги 14-учрашувга айланади. Қайд этиш керакки, Серазитдинов ишлаган аввалги 13 ўйинда АГМК 6 маротаба ғалаба қозонган, 2 бор дуранг ўйнаган ва 5 марта мағлубиятга учраган. Жорий мавсум ҳисобидан Серазитдинов илк бор Миржалол Қосимов жамоаси ўйинида ишлайди. Жорий йил ҳисобидан бўлажак учрашув Серазитдинов учун "Сурхон" иштирокидаги 4-ўйинга айланади. Бунга қадар Виктор Серазитдинов Термизга икки бор ташриф буюриб, "Сурхон"нинг "Локомотив" ва "Қўқон-1912"га қарши учрашувларида ишлаган. Шунингдек, Серазитдинов "Сурхон"нинг сафардаги "Навбаҳор"га қарши беллашувида ҳам ишлаган ва унда мезбонлар йирик ҳисобда ғалабани тантана қилишган.

"Сурхон" ва АГМК жамоалари тўқнашуви тарихи қисқа ва жорий мавсумдан эътиборан ушбу командалар илк бор тўқнаш келишди. Авваллари "Сурхон" юқори элитада ўйнаган пайт АГМК клуби ҳали ташкил этилмаганди. АГМК эса ўз фаолиятини Олий лигада бошлагач "Сурхон" юқори элитада кўриниш бермаган. Жорий мавсумдан эътиборан Суперлигада иштирок этаётган "Сурхон" жамоаси биринчи даврада Олмалиқда меҳмон бўлган ва унда АГМК вакиллари ишончли ғалабани тантана қилишганди. Ўшанда Дилшод Жўраев ва Санъат Шихов томонидан киритилган голларга рақибдан ҳеч ким жавоб беролмаганди.

Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида эгаллаб турган ўринларга эътибор қаратадиган бўлсак, унда термизликлар 28 очко билан 6-поғонадан жой олишган ва кучли учталикка кириш учун курашни давом эттиришмоқда. АГМК эса 19 очко билан ўтган турда турнир жадвалида юқорилашга эришди ва айни дамда 10-ўринда.

Суперлига, 20-тур

20 сентябрь, шанба

16:15. “Сурхон” – АГМК

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shaxboz Bekmurodov
20/09/2019 16:18
Surxonga omad. QASHQADARYODAN
Сурхон Футбол клуби
20/09/2019 15:34
Агар бугун сурхон жамоаси маглубиятга учраса, владимир андрейевни айтар бахонаси таёр! Бугун бубаня дисквалификация туфайли майдонда йук эди деб. Шу бахонани айтмаслик учун олга сурхоним бизга ишончли галаба керак.