Бугун тонгда супер жанг бўлиб ўтади, ўтказиб юборманг!

  • 29 ноябрь, 2020, 00:01
  • 0
  • Бокс

Бугун, 29 ноябрь куни Калифорнияда бокс афсоналари Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жанг бўлиб ўтади.

"УЗРЕПОРТ" ТВ ушбу тўқнашувни Ўзбекистонда трансляция қилади. Жонли эфир Тошкент вақти билан эрталабки соат 07:00да бошланиши режалаштирилган. Мусобақани такроран 29 ва 30 ноябрь кунлари соат 21:00да УЗРЕПОРТ ТВда кўриш мумкин бўлади.

Собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ва 4 дивизионнинг собиқ чемпиони Рой Жонс ўзаро тўқнаш келишидан ташқари яна 3 та жанг бўлиб ўтади. Марказий жанг тахминан 9:00ларга тўғри келади. Аммо барчаси жанглар қачон тугашига боғлиқ.

Ғолиб жаҳон бокс кенгашининг (WБC) "Frontline Battle Belt", деб номланган махсус камарига эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!