Бугундан Жаҳон чемпионати бошланмоқда, Ўзбекистон терма жамоасининг тақвими эслаб оламиз
Хабарингиз бор, бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига старт берилади. Очилиш ўйинида Мексика - Жанубий Африка клублари ўзаро баҳс олиб боришади.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса мундиалдаги илк беллашувини 18 июнь куни Колумбия терма жамоасига қарши ўтказади. Тўқнашув тонгги соат 07:00’да бошланиши режалаштирилган.
Ҳамюртларимиз кейинги учрашувини эса Роберто Мартинес мураббийлигидаги Португалия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Бу баҳс Тошкент вақти билан 22:00’да старт олади.
Гуруҳни 28 июнь куни Конго терма жамоасига қарши баҳс билан якунлаймиз. Бу беллашув эса 04:30’да бошланади.

Фикрлар