Бугундан Осиё чемпионлари юришни бошлайди!

Хабарингиз бор, 8 январдан Таиландда U-23 Осиё чемпионати старт олди.

Бугундан эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси баҳсларга киришади. Любинко Друлович шогирдлари илк турни эронлик тенгқурларига қарши ўтказишади.

Биласиз, ушбу қитъа биринчилигининг амалдаги чемпиони айнан бизнинг терма жамоамиз ҳисобланади. 2018 йили Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Равшан Ҳайдаров қўл остида тарихий ғалабага эришганди. Бугун эса ушбу мутахассис Любинко Друловичга ёрдамчилик қилмоқда.

Яна катта умидлар билан ёхуд Ўзбекистон ОТЖнинг Осиё чемпионатидаги муваффақиятини ёдга оламиз

7360903

Умид қиламизки, ушбу тандем Хитойдаги муваффақиятни такрорлайди. Буни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари кутишмоқда. Футболчиларимиз шунга яраша ҳаракат қилиб, ишончни оқлашларига тилакдошмиз!

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ОТЖ - Эрон ОТЖ учрашуви Тошкент вақти билан 15:15да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!