БУМ! Бензема Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

"Реал" Мадрид ҳужумчиси Карим Бензема Франция миллий терма жамоасидаги фаолияти якунланганини эълон қилди.

У кеча ниҳоясига етган Қатардаги мундиалда жароҳат туфайли иштирок эта олмаганди. Аввалига Карим "уч ранглилар" билан Қатарга келди, аммо жароҳати безовта қилгани боис бирорта баҳсда майдонга тушмади.

35 ёшли футболчи Франция либосида 2007 йилда дебют қилган ҳамда бу вақт оралиғида 97 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 37 гол ва 20 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!